Термизда йигит 16 қаватли “дом”нинг томидан ўзини ташлади (видео)
Crime
−
12 January 15684 1 minute
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 22 ёшли йигит 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, бугун, 12 январь куни Термиз шаҳар, Фаровон массиви, “Боғишамол” МФЙда жойлашган 16 қаватли уйнинг юқори том қисмидан 2004 йилда туғилган фуқаро тушиб кетиб, вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ қисмидан пастга тушиб кетиб ҳалок бўлганди.
Live
All