Тергов ва судда ярашув институтини қўллаш механизми қайта кўриб чиқилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда 

Ушбу ҳужжатда амалиётда сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқлари бузиш ҳолатлари, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган.  

Бундан ташқари, тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича амалий чоралар белгиланган.

Фармон билан, ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилмоқда. Унга кўра, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.

Фармоннинг тўлиқ тафсилотлари билан келгуси материалларда танишишингиз мумкин. 


Rate Count

57

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic