Темирйўл йўловчиларига бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати эълон қилинди
Local
−
19 December 2024 7898 1 minute
Кеча, 18 декабрь куни қабул қилинган “Темирйўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда темирйўл транспорти соҳасида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
- Темирйўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
- Темирйўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
- Темирйўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.
Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга темирйўл ёки шаҳарлараро автобус учун бир йилда фақат бир марта бепул чипталар берилиши ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September