“Темир” Майк Тошкентга келди (видео)

Sport

image

Афсонавий боксчи Майк Тайсон WBC ташкилотининг йиллик 61-Конвенциясига мезбонлик қилаётган Тошкент шаҳрига етиб келди.

Бугун тунда Майк Тайсонни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш маросими бўлди. Ушбу жараёнда QALAMPIR.UZ мухбири ҳам иштирок этди ва боксчига микрофон тутди. 

Журналистнинг Тошкентдаги бокс оқшомидан нима кутаётгани ҳақидаги саволига спортчи бу ердаги муҳит ҳақида ҳали таниш эмаслигини айтиб, ҳозирча бирор фикр билдира олмаслигини маълум қилди.

“Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади”, дейди Тайсон.

Маълумот учун, Майк Тайсон 17 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends