ТДЮУ карантинга олинди
Local
−
07 May 2021 6348 1 minute
Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинди.
Талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.
Аввалроқ, Тошкент Молия институтида ҳам ўқув жараёни 14 кунга масофавий шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All