Tashkent city`даги бинонинг шифтлари нега номутаносиблиги айтилди

Local

image

Кеча, 2 июль куни ижтимоий тармоқларда Tashkent city`нинг иккинчи лоти ҳудудида қурилаётган бинонинг фотосурати тарқалди. Тасвирда қўшни балконлар шифтларининг номутаносиблигини кўриш мумкин.

Real House компанияси бош муҳандиси Мирзоулуғбек Холханов ва лойиҳачи Яуз Аҳмат Чал томонидан бу масала юзасидан ҳужжат тақдим этилди ва изоҳ берилди.

Унга кўра, ушбу қаватда “food court” жойлашиши маълум қилинган. Туркиянинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқилган концепцияга кўра, ушбу зонани ёпиш учун ригел кўтарилган.

Нет описания фото.

“Қўшимча ўрнида таъкидлаб ўтамиз-ки, мутахассислар,  пудратчилар ва инвесторлар томонидан қатъий назорат қилиб борилаётган – қурилиш-монтаж ишлари барча халқаро стандарт ва нормаларга тўлиқ жавоб беради”, дейилади хабарда.


Rate Count

218

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic