Танзанияда 15 киши номаълум вирусдан ҳалок бўлди

World

image

Танзанияда номаълум инфекцияни юқтирган 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб хабар берди.

Вирус юқтирганлар кўнгил айниши ва қон қусишдан азият чекяпти.

“Ушбу касаллик ҳали кенг тарқалмаган, эпидемия фақат битта маъмурий ҳудудда содир бўлган. У ерда одамлар қон қусишган ва шифохонага кечиксалар вафот этишган”, дея маълмот берган Мбея вилояти Чунья округи бош шифокори Фелиста Кисанду.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, дастлабки клиник текширув шуни кўрсатдики, беморлар, асосан эркаклар ҳамда улар ошқозон яраси ва жигар касалликларига чалинган.

Агентликнинг маълум қилишича, Танзания Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудга мутахассислар гуруҳини юборган.


Tags

Rate Count

141

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic