Танасига ўт ўрадиган пичоқ санчилиб қолган “Инсон” маркази ходими ҳалок бўлди
Crime
−
01 August 7152 1 minute
Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Тоҳиржон Жўраев қорнига ўт ўрадиган асбоб пичоғи санчилиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳашарга жалб этилган. Ҳашар пайтида ёлланма ишчилар томонидан фойдаланилаётган ўт ўрадиган асбоб пичоғи синиб кетиб, жараённи кузатиб турган Учкўприк тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Тоҳиржон Жўраевнинг қорнига санчилиб қолган. Ходим олган жароҳати сабабли вафот этган.
“Агентлик номидан марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумнинг оиласи агентлик томонидан доимий эътибор ва назоратда бўлади, уларга зарур ижтимоий кўмак кўрсатиш давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Агентлик бундай фожиали ҳолатлар такрорланмаслиги учун ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги, уларни хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этиш ҳолатлари ҳамда масъул шахсларнинг жавобгарлиги юзасидан атрофлича ўрганиш ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилишини маълум қилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September