Тахтақорача довонида транспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Local

image

Аввалроқ Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида кўп миқдорда қор ёғгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чеклангани ҳақидахабар берган эдик. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ берган маълумотга кўра, довон ҳаракатланиш учун очилган.

Қайд этилишича, йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилган.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.

Шунингдек, ЙҲХББ ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришни сўраган.


Tags

Rate Count

31

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends