Тахтақорача довони кучли қор сабаб ёпилди

Local

image

Кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги боис довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Довондаги вазият яхшиланганидан сўнг, транспорт ҳаракати тикланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирганди.


Tags

Rate Count

101

Rating

3

Rate this article

Share with your friends