“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун очилди
Local
−
14 August 2020 9185 1 minute
Бугун, 14 августдан бошлаб “Тахтақорача” (Китоб) довони автомобиллар ҳаракати учун очилди. Бу ҳақида Китоб тумани ИИБ бошлиғи A.Узоқов маълум қилди.
Хабар берилишича, “М-39 Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” (Китоб) довонидан ўтган қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан 15 августдан автомобилларнинг ҳаракатланишига қўйилган чекловлар олиб ташланди.
Шунингдек, 15 августдан бошлаб маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларига ҳам рухсат берилди. 17 августдан эса барча шаҳарлар аро ҳаракат қилувчи жамоат транспортининг қатновлари тикланади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
All