Светлана Тихановская террорчилар рўйхатига киритилди
World
−
02 April 2021 14693 1 minute
Беларусь махсус хизматлари президентликка собиқ номзод Светлана Тихановскаяни террористик фаолиятга алоқадор шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилотнинг веб-сайтида хабар берилган.
Рўйхат 18 та исм билан тўлдирилган. Унда Тихановскаядан ташқари, Беларуснинг собиқ Маданият вазири Павел Латушко ҳам бор.
Март ойи охирида Тихановскаяга қарши теракт тайёрлаш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Беларусь Бош прокурорининг сўзларига кўра, собиқ номзод ва бошқа мухолифатчилар Минск ҳамда бошқа шаҳарларда портлашлар ва ўт қўйишни уюштиришга ҳаракат қилишган.
Аввалроқ Беларусь Президенти Александр Лукашенко мухолифатга қарши радикал қаршилик бўлмаслигини айтганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August