Сурхондарёдаги ресторанда тандир гўштидан қурт чиқди (видео)

Local

−

image

Жорий йилнинг 13 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган “Баҳор” умумий овқатланиш шохобчасида тандир гўшти ичидан қурт чиқди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўмитанинг Шўрчи туман бўлими мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан намуна олиниб, санитария-гигиеник ва тиббий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилган.

Умумий овқатланиш шохобчасининг жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотларидан тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган ва иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Нурота туманидаги айрим мактабгача таълим муассасаларида гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани аниқланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends