Сурхондарёда автомобилга ўрнатилган газ баллони портлади

Crime

image

Бугун, 28 июль куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида машинага ўрнатилган газ баллони портлади. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Портлаш соат 06:15да Музработ тумани “Юртим жамоли” МФЙда жойлашган “Қора марварид” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган. “УАЗ” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаган. 

Натижада автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.


Tags

Rate Count

184

Rating

3

Rate this article

Share with your friends