Сўнгги соатларда Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Local
−
07 June 2020 15803 1 minute
Бугун, 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 нафарга ошиб, 4331 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.
Айни пайтда мамлакатда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 960 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
All