Сўнгги 3 ойдаги халқаро трансчегаравий ўтказмалар 1,42 млрд долларга етди

Local

image

Жорий  йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки хабар берди.

Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн. долларга ёки 31 фоизга ошди.

Маълум қилинишича, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 млн долларга етган.   

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,06 млрд долларга етди.

Диёра Абдураҳмонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

33

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends