Сумига авиабомба ташланиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

World

image

Россия кучлари кеча, 18 сентябрь куни кечқурун Суми шаҳрига 6–7 та бошқариладиган авиабомба билан зарба берди. Ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоров ва Суми шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Кривошеенко маълум қилди.

Олег Григоровга кўра, Россия кучлари Суми шаҳри ва унинг атрофини бошқариладиган авиабомбалар билан нишонга олган. Зарбалardan бири кўп қаватли турар жой биносига теккан.

Дастлаб 5 киши, жумладан 1 бола жабрлангани хабар қилинган. Кейинчалик жабрланганлар сони 7 нафарга етгани маълум бўлган. Улар орасида 13 ёшли қиз ҳам бор. 3 кишининг аҳволи эса оғир.

Суми шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Кривошеенконинг сўзларига кўра, зарбалардан бири Ковпаковский туманидаги турар жой ҳудудига теккан. Камида 4 та кўп қаватли уй зарар кўрган.

Ҳодиса жойида тегишли хизматлар ишламоқда. Дастлаб айрим одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Суми шаҳри ҳокими Артем Кобзар ҳужум соат 21:00 дан кейин содир бўлганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 сентябрь куни Россия кучлари Харьков вилоятида йўловчи поездига ҳужум қилган эди. Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 7 киши жароҳатланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends