Сўм яна долларга нисбатан қадрсизланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 2 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 540 сўм 44 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 45 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 791 сўм 88 тийинга баҳоланиб, 6 сўм 58 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 53 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 139 сўм 19 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Tags

Rate Count

605

Rating

3

Rate this article

Share with your friends