СССР халқ артисти Армен Жигарханян вафот этди

Art & Culture

image

СССР халқ артисти, арманистонлик машҳур актёр ва режиссёр Армен Жигарханян бугун, 14 ноябрь куни 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Жигарханяннинг дафн маросими 17 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Қайд этилишича актёр 2018 йилдан буён 5 марта шифохонага тушган.

Маълумот ўрнида, Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда туғилган. Актёрлик фаолиятини 1960 йилда бошлаган. 

Умри давомида Россияда яшаган Жигарханян "Салом, мен сизнинг холангизман", "Али Бобо ва қирқ қароқчи", "Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди"," Теҳрон-43" каби 200 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. 

Актёр 1985 йилда СССР халқ артисти мукофотига муносиб топилган.


Rate Count

423

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic