Собиқ “Тата” меҳмонхонаси олдида учта машинани дарахт босиб қолди

Local

image

Кеча, 12 март куни Тошкент шаҳридаги “Le Grand Plaza” (собиқ “Тата”) меҳмонхонаси яқинида катта дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Воқеа соат 22:00 лар атрофида содр бўлган. Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган.

Дарахт қулаши натижасида 3 та енгил автомобиль шикастланган бўлиб, жабрланган ёки халок бўлган фуқаролар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраган.

Ижтимоий тармоқларда тарфадган видеолардан дарахт кесилмаганини, ўзи қулаб тушганини кўриш мумкин.


Tags

Rate Count

264

Rating

3

Rate this article

Share with your friends