Сиздан угина, биздан бугина. Германия Lufthansa`нинг қулашига йўл қўймайди

World

image
Осмонни эгаларига бўшатган “темир қушлар” (фоторепортаж) north_east

Осмонни эгаларига бўшатган “темир қушлар” (фоторепортаж)

Германия ҳукумати Европанинг энг катта авиакомпанияси Lufthansa`ни коронавирус пандемияси сабаб кўрган зарарини қоплаш учун 9 млрд евро ажратишини маълум қилди. Амммо бу пуллар шунчаки берилмайди.

Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, давлат ёрдам эвазига компаниянинг 20 фоиз акцияси ва назорат кенгашида икки ўринни қўлга киритади.

“Ўйлашимча, бу жуда муҳим ва ўз вақтида кўрсатилаётган ёрдам. Биз ҳам давлатга, ҳам ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда инқирозга учраётган компанияга фойда келтирувчи келишув устида ишладик”, деган Бавария ҳукумати раҳбари Маркус Зёдер.

Lufthansa бошқа аваиташувчилар сингари чегаралар ёпилиши ва карантин чоралари ўрнатилишидан жиддий зарар кўрди. Компания маълумотига кўра, самолётнинг ерда туриши суткасига 24 млн еврога тушади. COVID-19 пандемияси сабаб сўнгги ойларда 95 фоиз рейслар бекор қилинди. Бироқ июнь ойидан Lufthansa парвозлар сонини ошириб, ҳафтасига 1,8 минг рейс амалга оширишни режалаштиряпти.

Аввалроқ, Lufthansa компаниясининг бир неча ҳафтага етарли маблағи қолгани хабар қилинганди. Ўшанда Германия, Австрия, Бельгия ва Швейцария расмийларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган немис компанияси ушбу йилнинг иккинчи чорагида “операцион йўқотишлар сезиларли даражада ошишини” кутаётганини маълум қилган.


Rate Count

68

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic