Сирдарёда юк ва енгил автомобиллар тўқнашди
Crime
−
22 June 2021 6701 1 minute
Бугун, 22 июнь куни Сирдарё туманида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 12:00 атрофида Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида содир бўлган. Аниқланишича, “Жигули”, Nexia-3 ҳамда Isuzu юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган.
Тўқнашув оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Сирдарё тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All