Сирдарёда 3 эгизак дунёга келди
Local
−
25 August 2025 7921 1 minute
Сирдарё вилоятида 3 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Боёвут тумани, "Бунёдкор" маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган онанинг 3 нафар фарзанди мураккаб операция ўтказиш орқали туғдириб олинган.
"Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида 1-тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хўжаева бошчилигида ўтказилган мураккаб операция муваффақиятли якунланди", дейилади хабарда.
.jpg)
Дунёга келган чақалоқлар 2 ўғил, 1 қиз бўлиб, уларнинг вазни қуйидагича:
1- ўғил бола - 1 кг 920 гр
2- ўғил бола - 2 кг 710 гр
3-қиз бола - 2 кг 830 гр
Билдирилишича, она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирганди. Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз туғилган.
Дилбар Шоакромова
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September