Сиэтлда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Local

image

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси расман очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Унинг билдиришича, бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси бўлиб, унинг очилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам.

Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends