Сидней ўрмон ёнғинларидан тутун остида “ғойиб бўлди”

World

image

Дунёга машҳур Сидней опера театри, бизнес туманидаги кўприк, порт ва осмонўпар бинолар зич тутун ичида деярли йўқ бўлиб кетди. 

BBC’нинг хабар беришича, Австралиянинг энг катта шаҳри Янги Жанубий Уэлс халқи бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган ўрмон ёнғинларидан азият чекмоқда.

Шаҳар метеорологик хизмати ҳаво ифлосланишини ўта хавфли деб баҳолади. Ижтимоий тармоқларда одамлар нафас олиш билан боғлиқ муаммолар борлигини ёзмоқда.

Об-ҳаво маълумотига кўра, вазият яқин орада яхшиланмайди. Шамол эса Сидней томон эсмоқда. Шу сабаб олов Сиднейга йўналмоқда.

Сидней аҳолиси жиддий хавф ҳақида огоҳлантирилди. Чунки шаҳарнинг баъзи жойларида ҳарорат +37 даражага кўтарилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

20

Rating

3.4

Rate this article

Share with your friends

News on the topic