Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

World

image

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари  муҳокама қилинган.

Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.


Rate Count

29

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic