Шу йилнинг 5 ойида қанча ўзбекистонлик хорижда дам олди?
Local
−
21 June 2023 6769 1 minute
Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида 195 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга чиққан. Шу жумладан, мазкур 5 ойда Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:
- қариндошларни йўқлаш – 1,4 млн киши;
- дам олиш – 195 минг киши;
- ўқиш мақсадида – 17,1 минг киши;
- даволаниш – 10,8 минг киши;
- хизмат юзасидан – 5,5 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October