Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирусдан даволаниб чиққани маълум бўлди
Local
−
11 August 2021 9956 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими бетоблиги ва Тошкентда даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Андижон вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов қисқа муддатли даволанишдан сўнг, соғлигини тиклаб, ўз иш фаолиятини бошлади.
Қайд этиш керакки, ҳокимлик матбуот хизмати расмий саҳифалари орқали Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг бетоб бўлгани, хусусан, коронавирусга чалингани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган эди.