Шойгу Ўзбекистонга келди 

World

image

Кеча, 23 август куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги баёнот берган.

Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида қатнашади.

 “24 август куни бўлиб ўтадиган йиғилишда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий делегациялари ҳамда ШҲТда кузатувчи давлат сифатида Беларусь иштирок этади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ШҲТ саммити 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирда ташкилотга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.  Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка. Сўнгги пайтларда кўплаб давлатлар ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирмоқда.  Хусусан, Самарқанддаги саммитда Эроннинг қўшилиш тартиби якунланиши ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилиши кутилмоқда. Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш ҳақидаги аризаси ҳам ўрганилмоқда.


Tags

Rate Count

1663

Rating

3

Rate this article

Share with your friends