Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Interesting
−
18 November 2019 10022 3 minutes
Гидрометеорология хизмати маркази 18-21 ноябрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
18-19 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир (ёмғир, қор), 21 ноябрда эса жойларда қор ёғади. Ғарбий шамолнинг тезлиги 7-12 м/с, 20 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18–20 ноябрь кунлари тунда ҳарорат -2...-7 даража, 21 ноябрь -5...-10 даража, 18-19 ноябрь кундузи +5...+10 даража, 20–21 ноябрь кунлари 0...+5 даражагача тушади.
Бухоро ва Навоий вилояти
18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёғингарчилик кузтилмайди, 20-21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин(ёмғир, қор). Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 19 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража, 20 ноябрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража, 21 ноябрь кечаси ва кундузи +2...+7 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёнингарчилик кутилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. 21 ноябрда эса жойларда ёмғир қорга ўтиши мумкин. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-19 ноябрь кунлари ҳарорат 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 20 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрь кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти
18-19 ноябрь кунлари қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир қорга ўтиши мумкин. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-19 ноябрь кунлари ҳарорат +2...+7 даража, кундузи +12...+17даража, 20 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти
18-20 ноябрь вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 21 ноябрда ёмғир ёғиши ва қорга ўтиши мумкин. 21-ноябрь ғарбдан секундига 7-12 м/с тезликда шамол эсади 15-20 м/сгача кучаяди. 18-20 ноябрь кунлари ҳарорат 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрда +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади
Республиканинг тоғли ҳудудлари
18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмаяпти. 20-21 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади ва баъзи жойларда кучаяди. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-20 ноябрь кунлари тунда ҳарорат -2...+3 даража, 21ноябрда -5...-10 даража, кундузи 18–19 ноябрда +7...+12 даража ва 20-21 ноябрь кунлари -3...+2 даража бўлади.
Live
AllIIQK Hormuzda AQSh dron kemasini yo'q qildi
10 September
Dneprda dronlar hujumidan so'ng yirik yong'in chiqdi
10 September
Belgiya O'zbekistonga o'z elchisini tayinladi
10 September
Mamlakatimiz kazinoga aylanib ketdi – Lukashenko
10 September