Ўзбекистон-Фаластин учрашуви қайси ҳакамларга ишониб топширилди?
Sport
−
18 November 2019 8428 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.
Мазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Наваф Шукралла. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ва Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон ёрдам беради. Захира ҳаками – Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд.
Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00 да бошланади. Ўзбекистон саралаш доирасидаги Фаластинга қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобда имкониятни бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнашгани ва “оқ бўрилар” ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 2:3 ҳисобда мағлуб бўлганди.
Live
AllIIQK Hormuzda AQSh dron kemasini yo'q qildi
10 September
Dneprda dronlar hujumidan so'ng yirik yong'in chiqdi
10 September
Belgiya O'zbekistonga o'z elchisini tayinladi
10 September
Mamlakatimiz kazinoga aylanib ketdi – Lukashenko
10 September