Америкалик энг кекса гангстер вафот этди

World

image

Нью-Йорк шифохоналардан бирида “Сонни” лақаби билан машҳур бўлган катта Жон Францезе вафот этди. У 104 ёшда эди. Бу ҳақида “Sky News” хабар бермоқда.

У 1917 йилнинг 6 февраль куни Италиянинг Неапол шаҳрида таваллуд топган. Францезе кейинчалик Бруклинда истиқомат қилди. 

Францезе 33 ёшида Коломбо мафия оиласининг фаолиятида қатнаша бошлайди. У 90-йиллар ўртасида ушбу оила иерархиясининг иккинчи одамига айланади.

Гангстер бир неча маротаба судланади. Жумладан, унга банкни ўмариш ва қотиллик айбловларини қўйишади. Охирги бор унга 2011 йилда суд ҳукми ўқилади, бироқ 2017 йилда ёши кексайиб қолгани сабаб озод этилади. 

Францезедан уч нафар ўғил, икки қиз, кўплаб невара ва эваралар қолди.


Tags

Rate Count

231

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends