Мирзиёев ва Путин стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация тузишикутиляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Вазирлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар олий даражадаги тадбир кун тартибини шакллантириш ҳамда икки томонлама ҳужжатларни келишиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Ташриф якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши муҳимлиги таъкидланди.

“Мамлакатимизнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди”, дейилади ТИВ хабарида.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Касалликнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.


Rate Count

153

Rating

3

Rate this article

Share with your friends