Шавкат Мирзиёев Жо Байденни табриклади
Local
−
21 January 2021 4775 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 20 январь куни ашингтонда AҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Демократ, собиқ вице-президент, оқсоқол сиёсатчи Жо Байден AҚШнинг 46-президенти бўлди. У 78 ёшида учинчи уринишда Оқ уйнинг овалсимон идорасини қабул қилиб оляпти ва тарихда энг кекса давлат раҳбари сифатида қолади.
Live
All