Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан учрашди

Local

image

Бугун, 31 август куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Покистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликни қабул қилаётгани билан самимий табриклаган.

Жорий йилнинг февраль ойида Исломободга амалга оширилган тарихий ташриф ва бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар муносабатларни янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида қайд этилган.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика бўйича ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш борасида фикр алмашилган.

Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорлик ва гуманитар йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Хусусан, жорий йилда Хива шаҳрида Ҳудудлараро форум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳамда Покистонда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларини ташкил этиш режалаштирилаётгани қайд этилган.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends