Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига жўнаб кетди
Local
−
24 September 2021 5359 1 minute
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. 20 сентябрдан номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди.
Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашиш мақсадида ушбу вилоятга жўнаб кетди.
Шунингдек, сафар давомида турли масканларга ташриф ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Live
All