Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонга борди

Local

image

Бугун, 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун рафиқаси ҳамроҳлигида Бишкек шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Манас” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends