Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида Афғонистон масаласини кўтарди
Local
−
18 December 2020 3475 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги тинчлик масаласига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
МДҲ маконидаги хавфсизликка таҳдид солаётган хатарлар тўғрисида сўз юритилар экан, Афғонистонда йўлга қўйилаётган тинчлик жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим экани қайд этилган.
“Ушбу мамлакатнинг тинчлиги бутун Ҳамдўстлик маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Бу, шунингдек, давлатларимизнинг Жанубий Осиё билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар дегани”, дея таъкидлаган Президент.
Шунингдек, мафкуравий ва ахборот соҳаларида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам янги, ноодатий ёндашувларни тақозо этаётгани қайд этилган. Ушбу мавзудаги аввал қолдирилган Халқаро экспертлар форуми келгуси йилда Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August