Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди (фото)

Local

image

Кеча, 28 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Берлин шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Берлин–Бранденбург халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Бугун Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал президент Франк-Валтер Штайнмаер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.

Акобир Сайидов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends