Шавкат Мирзиёев байрам сайлида иштирок этди

Local

image

Президент Шавкат Мирзиёев Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насиба кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилган.

Давлат раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.


Tags

Rate Count

128

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends