Шаҳрисабз ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчириладими?

Local

image

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонаси ОАВ томонидан тарқатилаётган айрим хабарларга нисбатан баёнот билан чиқди. 

Унда қайд этилишича, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази (УММ) томонидан Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳрини Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётгани борасида хабарлар нотўғри.  

“Доимий ваколатхона УММ раҳбарияти билан олиб борилган маслаҳатлашувлардан кейин шуни таъкидлайдики, мақолаларда номлари қайд этилган мутахассисларнинг Умумжаҳон мероси марказига алоқадорлиги йўқ ва унинг номидан бирон бир баёнот беришга ваколатли эмас”, дейилади баёнотда. 


Rate Count

46

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends