Шахмат Олимпиадаси байроғи Ўзбекистонга топширилди
Sport
−
23 September 2024 10427 1 minute
Венгрияда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг ёпилиш маросимида мусобақа байроғи Ўзбекистонга топширилди.
Анъанавий тарзда тақдирлаш маросими якунлангач турнир байроғи 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбонларига берилди. Навбатдаги шахмат Олимпиадаси 2026 йилда Тошкентда ўтказилади. Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев FIDE президенти Аркадий Дворковичдан мусобақа байроғини қабул қилиб олди.
Ўз навбатида, Саъдуллаев турнир байроғини Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.
Қайд этиш жоиз, бунгача Ўзбекистон блиц ва рапид бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Баҳслар Самарқанд шаҳрида ўтказилган. Энди эса мамлакат пойтахти Тошкент жамоавий таснифда шахмат бўйича энг нуфузли турнирни ўзида қабул қилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November