Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган олимпиадага жўнаб кетди
Business
−
29 July 2022 11256 1 minute
27 июль куни Тошкент халқаро аэропортида 28 июль — 8-август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига ўзбекистонлик шахматчи йигит-қизлар жўнаб кетди.
Аввалроқ Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев олимпиадада иштирок этадиган 10 нафар ўзбекистонлик шахматчи йигит-қизлар рўйхатини эълон қилганди

"Ўзбекистон шахмат тарихига ёрқин натижалар билан кириш спортчиларимизга насиб қилсин, Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз", деб шахматчиларни қўллаб-қувватлаган Алишер Саъдуллаев.



Маълумот учун, мазкур олимпиадага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўртача 2625 рейтинг очкоси билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринда қайд этилган бўлса, аёллар терма жамоамиз эса 2094 рейтинг очкоси билан 46-ўринда қайд этилган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August