ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари Тошкентда тўпланади

Local

image

Кеча, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Ян билан учрашди. 

Бўлиб ўтган суҳбатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришнинг ва унда Хитой делегацияси иштирок этишининг амалий жиҳатлари кориб чиқилди. 

Учрашувда Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кецяннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи дастури ва бўлажак Ўзбекистон-Хитой музокаралари кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Rate Count

33

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends