Сеск Фабрегас А Сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди
Sport
−
11:37 417 1 minute
“Комо” жамоаси бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия футболчилар ассоциацияси (AIC) томонидан 2025-2026 йилги А Серия мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Мукофот ғолиби футболчилар ўртасида ўтказилган овоз бериш орқали аниқланди. Тақдирлаш маросими кеча, 2 сентябрь куни кечқурун Миландаги “Ла Скала” театрида бўлиб ўтди.
Маросимда “Интер” ҳимоячиси Федерико Димарко мавсумнинг энг яхши футболчиси, “Интер” эса мавсумнинг энг яхши клуби деб топилди. “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пас энг яхши ёш футболчи, “Ювентус” ҳимоячиси Франсиско Консейсан эса энг яхши тўпурар сифатида эътироф этилди.
Маълумот учун, 39 ёшли испаниялик мутахассис 2024 йилдан буён “Комо”ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда жамоа 71 очко тўплаб, чемпионатни юқори ўринларда якунлади.
Live
All