Сергелидаги 3 қаватли уйда ёнғин чиқди

Crime

image

Кеча, 25 январь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 3 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:17 да Сергели тумани, Белариқ 1-тор кўчасида жойлашган 3 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар қилинган.

Шунга кўра, қутқарув экипажи соат 20:27 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:39 да қуршаб олинган ва соат 20:51 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends