Сентябрь ойи бошида ҳаво иссиқ бўлади

Local

image

Гидрометеорология хизмати маркази прогнозларида келтирилишича, кузнинг сентябрь ойи дастлабки пентадаси (беш куни) иссиқ келади.

2-4 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилади.

Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатовга кўра, минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келяпти.

Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин.


Tags

Rate Count

749

Rating

3

Rate this article

Share with your friends