Сайёҳлик ташкилотларига қўйилган талаблар соддалаштирилади

Local

image

Ўзбекистонда сайёҳлик ташкилотларига қўйилган талабларни соддалаштирилади. Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев туризмга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда меҳмонхона ташкил этиш учун 97 та, “юлдуз” олиш учун эса 138 та талаб мавжуд.

“Агар туризм соҳасида рақобат қилишни истасак, биринчи навбатда, меҳмонхоналар сифатига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур”, дейди Президент.

Меҳмонхоналар ташкил этиш учун талабларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш топширилган.

Туристларни ички ишлар идораларида рўйхатга олиш тизими ҳам енгиллаштирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. 

“Энг ривожланган мамлакатлар ҳам ҳар бир турист учун талашаётган пайтда, биздаги ортиқча чекловларни ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу муносабат билан туризм ва ички ишлар вазирларига  хорижий туристларни ички ишлар идораларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олишдан онлайн хабардор қилиш тартибига ўтказиш топширилди.


Tags

Rate Count

68

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends