Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Local

image

Кеча, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатга Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини Ўзбекистондаги фаолиятини бошлагани билан табриклаган ҳамда унинг масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилаган.

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирган.

Шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.


Tags

Rate Count

16

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends