Саудия Арабистонига сафар қилаётганлар учун енгиллик берилди

Local

image

Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун COVID-19 билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритган.

Унга кўра, эндиликда коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

“Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинганини маълум қиламиз.”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:

•  Pfizer/BioNTech;
•  Oxford-AstraZeneca;
•  Moderna;
•  Johnson & Johnson.


Tags

Rate Count

252

Rating

3

Rate this article

Share with your friends